Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига
2018-08-07 | Жамият
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16 манзили бўйича жойлашган Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг жорий йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларига ва 2018 йил иккинчи ярим йиллигидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади:
2018 йил 8 август куни соат 14.00 да – Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг матбуот анжумани;
2018 йил 8 август куни соат 16.00 да – Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг матбуот анжумани.
Маълумот учун телефон: 238-26-67, email: axborot@senat.gov.uz.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати