Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

АКТ соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

30.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида АКТ соҳасининг бир нечта ходими давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови

28.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида ҳар 3 йилда истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ўтказилади.

Халқаро анжуманда мақом гулдастаси намойиш этилади

28.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. “Шашмақом” ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида эътироф этилгани эса санъатимизнинг ушбу ноёб тури дунё миқёсида тан олинганининг яққол тасдиғидир. 

Экстремистик ташкилотларнинг рўйхати Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади

28.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида кенг кўламли ва самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида барча соҳалар ривожланиб бормоқда. 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида "Дастурлаш соати" акцияси ўтказилади

28.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 9 ёшдан юқори бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказилади.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманини ривожлантириш масалалари жамоатчилик назоратида

28.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ёшлар тадбиркорлиги равнақи йўлидаги ҳамкорлик

28.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг "Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми" ташкилотининг ижрочи президенти Си Лью хоним бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашига ташриф буюрди.

Қонун лойиҳалари ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилишини кўзлайди

28.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қонун устуворлигини, суд-ҳуқуқ тизими ислоҳ этилишини, иқтисодиёт ривожлантирилиши ва либераллаштирилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилишини тақозо этмоқда.

Норма ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичи

27.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир. Зеро, ислоҳотлар самараси қонунлар ва ҳуқуқий нормаларнинг мукаммаллиги, ўзаро мувофиқлиги ва нуқсонсиз ишлашига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Навоий вилоятида Мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёнлари авжида

26.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Барчамизга маълум, бу йилги Мустақиллик байрам тадбирлари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида юқори савияда ўтказилади.

Байрам олди ходимларнинг хизматга шайлиги яна бир бор текширилди

26.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июнда қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бугун республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тантаналарига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Оролбўйи ҳудудида янги қувватлар ишга туширилмоқда

26.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материалларини ишлаб чиқарадиган корхоналар сонини кўпайтириш ҳамда бу ҳудудда яшаётган аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистонда Франция маданият маркази ташкил этилди

25.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тарихий бозор замонавий талқинда

25.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳрида “Silk Road Bazaar” (“Ипак йўли бозори”) миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали бошланди. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳиндистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

25.08.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Ҳиндистонда сафарда бўлиб қайтди. Делегация аъзолари давлатимиз Раҳбарининг Ҳиндистонга бўлажак ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси ҳукумати ўртасида илмий-техникавий, инновацион соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув лойиҳасини муҳокама қилдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ва Холон технологиялари институти (Исроил) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

25.08.2018ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

Шу кунларда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Исроил давлатида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – соғлиқни сақлаш тизимидаги энг сўнгги ўзгаришлар, бошқарувнинг самарали усуллари, замонавий тиббиёт ускуналари ва технологиялари билан танишиш, хорижий муассаса ва мутахассислар билан яқин алоқаларни ўрнатиш.

Ўзбек таржимони – юксак мукофот соҳиби

25.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин раҳбарлигида амалга оширилаётган ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашда маданий-гуманитар алоқалар муҳим ўрин эгалламоқда. Бу борада икки давлатнинг оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбаа муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, диққатга сазовордир.

Улуғ айём – Қурбон ҳайитини кенг байрам сифатида нишонлаймиз!

20.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

2018 йил 20 август куни Вазирлар Маҳкамасида Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш масаласига бағишланган селектор мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов олиб борди.