Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ДХМ томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони яна ортади
2018-08-01 | Жамият
Давлат хизматлари агентлиги томонидан тизимга доир қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабарига кўра, лойиҳаларда 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “Ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига асосан 2018 йил 1 сентябрга қадар жорий этилиши белгиланган давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентларини тасдиқлаш назарда тутилган.
Маъмурий регламентлар лойиҳалари 2018 йил 1 июндан тажриба тариқасида жорий этилган давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида амалиётдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳолда ишлаб чиқилган ва давлат хизмати кўрсатилишини янада соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳанинг тўлиқ матни билан regulation.gov.uz қонун ҳужжатлари муҳокамаси портали орқали танишишингиз мумкин.
Манба: ЎзА