Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд янада обод ва кўркам бўлади

2018-08-02 | Жамият

Самарқанддан хорижлик ва маҳаллий сайёҳларнинг қадами йил давомида узилмайди. Демак, шу юртнинг тоза-озодалиги, ободлиги, аҳолиси учун зарур турмуш шароити яратилиши жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарори билан ташкил этилган Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 млн доллар миқдорида маблағ ажратилмоқда.

Ушбу маблағнинг асосий қисми – 334,4 млрд сўми Самарқанд шаҳри аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳада учраётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга йўналтирилмоқда.

“Ўзбекистоннинг ташриф қоғози” деб таъриф бериладиган Самарқандда ажратилаётган мазкур маблағ ҳисобидан 317 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланади ва ҳудуд ободонлаштирилади, 71 та лифт ўрнатилади, ободонлаштириш бошқармасига 63 та турли автоматик воситалар харид қилинади, 4 та марказлашган иссиқлик таъминоти тизими қайта тикланади, шунингдек, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади, йўлларнинг ҳолати яхшиланиб, ичимлик сув тармоғи тартибга келтирилади.

Ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш ҳамда буюртмачилик вазифасини амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Қурилиш ва ободонлаштириш дирекцияси” ташкил этилган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов соҳанинг бир гуруҳ мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда бу борада ишни тўғри ташкил қилиш, ажратилган маблағдан самарали фойдаланиш, жиддий муаммоларини биринчи навбатда ҳал қилиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться