Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Байрам олди ходимларнинг хизматга шайлиги яна бир бор текширилди

2018-08-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июнда қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бугун республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тантаналарига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, қарорда  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари иштирокида оммавий тадбирлар ташкил этилиши қайд этилган. Халқимизнинг азалий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган мустақиллик байрамини тинч ва осойишта, кўнгилдагидек байрамона кайфиятда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан байрамга тайёргарлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун пойтахтимизда жойлашган “Миллий” стадион ҳовлисида Ички ишлар вазирлиги томонидан тизимнинг турли соҳавий бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида саф кўриги ўтказилди. Унда вазирликнинг Намунали-кўргазмали оркестри томонидан ижро этилган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мусиқа садолари остида шахсий таркибнинг сафда юриши, уларнинг ташқи кўриниши, умумий қилиб айтганда, жанговар шайлиги яна бир бор текширилди.

Ўтказилган саф кўриги мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бўлиб, одатда бу каби саф кўриклари ички ишлар органларида мунтазам равишда ўтказиб турилади. Бундан ташқари мазкур тадбирда жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ходимларга муҳим топшириқ ва вазифалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться