Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилоятида Мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёнлари авжида
2018-08-26 | Жамият
Барчамизга маълум, бу йилги Мустақиллик байрам тадбирлари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида юқори савияда ўтказилади.
Навоий вилояти корхона ва ташкилот раҳбарлари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, ёзувчи, шоирлар ҳамда тегишли мутахассислардан иборат ташкилий ҳамда ижодий гуруҳлар тузилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарини тайёрлаш ва ўтказиш ишларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, айни кунларда байрам тантаналарига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар бир шаҳар, туман марказлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, чекка ҳудудлар, корхона ва ташкилотларда халқ сайллари ташкил этилиб, ҳудудларда фаолият олиб бораётган фольклор жамоалари, шунингдек, таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари режалаштирилган.
Вилоят маданият бошқармаси томонидан давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирини кенг нишонлаш мақсадида «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида байрам сценарийси тайёрланди ва жойларда хусусан, Амфитеатр биносида, А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғининг ёзги саҳнасида концерт дастурлари ишлаб чиқилиб, сценарий асосида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан вилоят маданият бошқармасининг овоз ёзиш студиясида Ватан мадҳини, эл юрт шукроналигини, кенг имкониятлар даврини тараннум этувчи янги куй-қўшиқлар яратилмоқда.
А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида байрамолди ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги