Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар тадбиркорлиги равнақи йўлидаги ҳамкорлик

2018-08-28 | Жамият

Хитой Халқ Республикасининг "Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми" ташкилотининг ижрочи президенти Си Лью хоним бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашига ташриф буюрди.


Ёшлар иттифоқи фаоллари, тадбиркор, ҳуқуқшунос йигит-қизлар иштирок этган мазкур учрашувда мамлакатимизда навқирон авлод манфаатларини таъминлаш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, бу йўналишда қабул қилинаётган миллий қонунчиликнинг мазмун-моҳияти хусусида фикрлар алмашилди.

Мамлакатимизда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"и қонун йигит-қизларнинг эзгу ташаббусларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Президент ташаббуси билан 2017 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этишда янги босқични бошлаб берди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқини аниқ, ҳаётий мақсадларни кўзловчи фаол ташкилот сифатида биламиз, – дейди Хитойдаги "Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми" ташкилотининг ижрочи президенти Си Лью хоним. – Юртингизда ёшларни қўллаб-қувватлашга оид кўплаб амалий чора-тадбирлар, лойиҳалар ҳаётга кенг жорий этилаётганидан хабардорман. Ташкилотимиз фаолиятида тадбиркорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Учрашув давомида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятига доир тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, "Граунд Зеро" ширкатининг Чилонзор тумани бўлими, Тошкентдаги Ёшлар марказида "Бизнес-таълимнинг замонавий йўналишлари: Хитой тажрибаси" мавзуида семинар, бизнесни муваффақиятли олиб бориш юзасидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Хитойлик делегация вакиллари Тошкент, Фарғона, Хоразм, Бухоро вилоятларида ҳам бўлиб, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид амалий ишлар билан танишиши, мўътабар қадамжоларга саёҳат қилиши кўзда тутилган.

 

Н.Усмонова, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться