Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида "Дастурлаш соати" акцияси ўтказилади
2018-08-28 | Жамият
2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 9 ёшдан юқори бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказилади.
Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширилган. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.
Ҳозирда лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “MIT App Inventor 2” платформасидаги “Android” мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.
Акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни, мобил иловаларни ёки веб-саҳифаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олишади.
Акцияда иштирок этишни истаганлар http://codecraft.uz/hour-of-cоде/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари шарт. Жойлар сони чекланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги