Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АКТ соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирландилар
2018-08-30 | Жамият
Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида АКТ соҳасининг бир нечта ходими давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси санитар-йўриқчиси Нематиллаев Баходир Рахматиллаевич «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Президентнинг 2018 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Тошкент ахборот технологиялари университети телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси катта ўқитувчиси Кан Виталий Сергеевич «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Президентнинг 2018 йил 29 августдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “UNICON.UZ” ДУК директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Хислат Пўлатович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкасбларимизни юксак мукофот билан табриклаб, истиқболдаги ишларига зафарлар тилаб қолади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги