Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швециянинг “ТВ 4” телеканали мухбири Тереза Кристианссон Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди

2018-12-04 | Жамият

Бугунги кунда халқаро ҳамкорликлар доирасида хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларга катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи, шу жумладан, хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам хорижликлар диққатидадир.

Шу кунларда Швециянинг “ТВ 4” телеканали мухбири Тереза Кристианссоннинг мамлакатимизга ташрифидан ҳам кўзланган мақсад айнан юртимизда бу борада амалга оширилган ишларни ёритишдир.

Бугун ИИВда мухбир Тереза Кристианссон билан вазирлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбидин Бурхонов ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими Дилмурод Мухитдиновлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Қ. Бурхонов мамлакатимизда ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, тизимда ўтказилган ислоҳотлар билан меҳмонларни таништирди. Шунингдек, Д. Мухитдинов адашиб турли эктремистик оқимларга кириб қолган фуқароларимизни бир қанчаси афв этилгани ва улар махсус рўйхатдан чиқарилиб, соғлом турмуш кечиришлари учун муносиб шароитлар билан таъминланганини қайд қилди.

Учрашувдан сўнг Тереза Кристианссон илгари чет мамлакатлардаги ҳарбий тўқнашувларда қатнашиб, юртимизга қайтарилган фуқароларимиз билан суҳбатлашди. Ташриф доирасида меҳмонлар республикамизнинг бошқа соҳа вакиллари билан учрашишлари режалаштирилган.

Халқ сўзи Online

Поделиться