Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қаршидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида

2018-11-27 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 26 ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва “Lacetti”​ русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мазкур кўнгилсиз ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермасликни, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда Йўл-патруль хизмати ва Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини илтимос қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться