Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қоракўлда «Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди!
2018-11-27 | Жамият
Қоракўл туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоракўл туман кенгаши, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қоракўл туман бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз миқёсида қисқа вақт давомида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, истеъдодли йигит-қизларни аниқлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлашди.
Фестиваль аввалида «Ўзбекистон Қуролли Кучлари матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби» лойиҳаси доирасида Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшин қўмондонлиги Бухоро алоҳида батальони аскарлари иштирокида ҳарбий чиқишлар, маршлар намойиш этилди.
«Ҳоким ва ёшлар» учрашувида туман ёшлари мавжуд имконият ва имтиёзлар хусусида маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирни очиб берган туман ҳокими Ҳ.Ғойиров - “Юртимиз эртаси ёшлар қўлида экани алоҳида таъкидлаб, келажакда ўз ота-боболарига муносиб ворислар бўлиб, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган керакли кадрлар бўлиб камол топишларига ишонч билдирди.
«Ҳоким ва ёшлар» тадбири доирасида пойтахтдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи раҳбари Ҳилола Йўлдошева сўзга чиқиб, ёшларнинг савол ва таклифларига муносабат билдирди. Шундан сўнг фестивалининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.
– Қоракўл қалби қайноқ, меҳри дарё инсонлар юрти, – дейди Республика ёш ижодкорлар Кенгаши ташкилий қўмита раиси Жамшид Саломов. – Бизнинг мақсадимиз бевосита халқ ичига, шижоаткор ёшлар орасига кириб, уларнинг қалбини ўрганиш, очиқ мулоқотга киришиш, ютуқ ва ташвишларига шерик бўлишдир. Бугун туманни айланиб, қисқа вақтда амалга оширилган улкан ишларга гувоҳ бўлдик. Одамларнинг руҳияти, ёшларнинг шижоатидан қувондик.Тадбир доирасида Қоракўл туман 16-сон Мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси, Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Радуга талантов” ёш мусиқашунослар фестивали ғолиби Суннатбек Баҳромқулов, миллий кураш бўйича Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби Маъруф Ғайбуллаевга ўхшаган бир қатор ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мазкур тадбирда 500 нафардан зиёд касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўзларининг ижодий ишлари, санъат асарлари, шеър ва ҳикоялари билан фаол қатнашдилар.
Тадбир доирасида Қоракўл туман 16-сон Мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси, Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Радуга талантов” ёш мусиқашунослар фестивали ғолиби Суннатбек Баҳромқулов, миллий кураш бўйича Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби Маъруф Ғайбуллаевга ўхшаган бир қатор ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мазкур тадбирда 500 нафардан зиёд касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўзларининг ижодий ишлари, санъат асарлари, шеър ва ҳикоялари билан фаол қатнашдилар.
Туман бўйлаб “Бизнес саёҳат, «Юқори малакали тиббий хизмат», «Спорт ҳафталиги», «Табиат тарафдорларимиз» каби лойиҳалар доирасида ташкил қилинган бир қатор тадбирлар ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.
Раббонақул Мухторов
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги