Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хонадонлар доим осойишта бўлсин!

2018-11-27 | Жамият

Пойтахтимизда “Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчлик сари“ шиори остида маърифий кампанияга старт берилди. Бутунжаҳон аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш кунига бағишланган мазкур акция олдидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова, халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар мамлакатимизда кечаётган шиддатли янгиланиш жараёнларида халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш, аёлларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. 

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута ва бошқа хорижий иштирокчилар Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга оид ташаббуслари эътиборга молик экани, бу борада амалиётга жорий этилаётган ташаббуслар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёлларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан бу борадаги ҳамкорликни тобора кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Хонадонлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудларда сайёр, онлайн тарзидаги қабуллар йўлга қўйилди. Жойларда ташкил этилаётган аёллар ижтимоий реабилитация марказлари турли мураккаб вазиятларда қолган опа-сингилларга тезкор ва самарали кўмак кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда. Буларнинг бари оилаларни мустаҳкамлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори бу борадаги ишларни давр руҳига монанд йўлга қўйишда янги вазифаларни белгилаб берди. 

“Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчлик сари“ шиори остида маърифий кампания 10 декабрга қадар давом этиб, унинг доирасида маърифий тадбирлар, акциялар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Тадбирда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга оид мавзудаги ижодий фототанловнинг ғолиблари тақдирланди. 

 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться