Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Расмий муносабат: Ички ишлар вазирлиги номидан тарқатилган эълон сохта
2018-11-26 | Жамият
Ижтимоий тармоқларда “Барча фуқаролар диққатига! Шошилинч хабар! Ички ишлар вазирлиги қуйидаги баёнотни эълон қилади” деб бошланиб, тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмаганлигини маълум қиламиз.
Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта маълумотларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақат расмий манбалардан олишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги