Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойда таълим тизимига технологияларни жорий қилиш бўйича халқаро семинар ўтказилмоқда

2018-06-22 | Таълим

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) нинг Шеньчжень​ шаҳрида «Осиё ва Европа мамлакатлари олий таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш 2018» мавзусида ги халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 20 та давлатидан 70 дан ортиқ иштирокчилар қатнашаётган халқаро семинарда Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан вакиллар иштирок этмоқда.

Ташрифнинг биринчи куни семинар иштирокчилари “Huawei​ инновацион маркази”га ташриф буюриб, компаниянинг таълим жараёнига тадбиқ қилинган энг илғор технологиялари билан таништирилди.

Семинарнинг очилиш маросими 20 июнь куни Шеньчжень​ шаҳрида жойлашган Жанубий фан ва технологиялар университетида бўлиб ўтди.

Семинарни университет проректори Тао Танг очиб берди. Шундан сўнг, Гонконг университети профессори Кхе Фоон Хев томонидан МООC (Оммавий очиқ онлайн курс) ларга кириш (Introductionto MOOC​) мавзусида семинар ташкил қилинди. Ушбу семинарни ташкил қилишдан мақсад МООC (Оммавий очиқ онлайн курс) ларини ташкил этиш, тингловчиларга қулай ва сифатли билим беришни таъминлашдан иборат. Машғулотлар интерактив тарзда ташкил этилиб, унда ҳар бир иштирокчи ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Дастур давомида очиқ онлайн курслар (МООC) платформасини яратиш, ўқув курсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш тўғрисида кенг ва атрофича маълумотлар бериб борилади. Шунингдек, Шеньчжень​ шаҳридаги Huawei​ компанияси ва Уси технологиялар институти, Пекиндаги Хуэтанг Х компаниясига ҳамда Ухань шаҳридаги Xuajong​ илм-фан ва технологиялар университетига ташрифлар режалаштирилган.

Семинар жорий йилнинг 19 июнидан 9 июль кунига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться