Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Welcome to Uzbekistan!

2018-06-20 | Таълим

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчилари юртимизга ташриф буюришмоқда.

Самарқанд темир йўл вокзалида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчи ва меҳмонларининг дастлабки гуруҳи тантанали кутиб олинди.

Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларидан ташриф буюрган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик иштирокида самимий кутиб олинди.

Халқаро олимпиада иштирокчилари махсус ажратилган транспортларда “Регистон-плаза” меҳмонхонасига бориб жойлашдилар.

Кун давомида иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрида муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар бўйлаб саёҳат, маданий-маърифий учрашувлар ўтказилади.

Ушбу нуфузли тадбир жараёнлари Халқ таълими вазирлигининг сайти, Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳи ҳамда телеграмдаги канали орқали тезкор ёритиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться