Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлагандан буён жами 79 та мактабгача ва 902 та умумий ўрта таълим таълим муассасалари давлат аккредитациясидан ўтказилди
2018-05-04 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 21-сонли қарори ҳамда 2015 йил 27 мартдаги «Халқ таълими вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги ҳамда нодавлат мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини 2015-2020 йилларда аттестациядан ўтказиш режаси» ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи Аккредитация комиссиясининг 2018 йил 9 мартдаги 2-сонли ва 2018 йил 12 мартдаги 3-сонли қарорлари билан давлат аккредитациясидан ўтказилган 40 та мактабгача ва 592 та умумий ўрта таълим таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда сертификатлар расмийлаштирилди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлагандан буён жами 79 та мактабгача ва 902 та умумий ўрта таълим таълим муассасалари давлат аккредитациясидан ўтказилди.
Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалар рўйхатини ҳаволадан кўришингиз мумкин.