Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мактабгача таълим вазирлиги ва Себанг ташкилоти ўртасида мемарандум имзоланди
2018-06-07 | Таълим
Жорий йилнинг 5 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигига Жанубий Кореянинг Сеул Университетининг Себанг таълим маркази томонидан делегация ташриф буюрди.
Делегцияни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазири Шин Агрепина Васильевна қабул қилди.
Ўзаро имзоланган меморандумдан асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларининг нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш қилиб белгиланди.
Бугунги кунда Себанг таълим ташкилоти биринчилардан бўлиб давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат МТМ фаолиятини ташкил этиш бўйича Мактабгача таълим вазирлиги билан хамкорликни таклиф қилган хисобланади.
Учрашув чоғида меҳмонлар мамлакатимизда олиб борилаётган мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳатлар, янги лойиҳалар ва олдинга қўйилган мақсадлар билан танишишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги