Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энг яхшилар аниқланади
2018-05-02 | Таълим
Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан ташаббускор, ижодкор, янгиликка интилувчи ва малакали ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиб келади.
Кўрик-танлов 3 босқичда ташкил этилиб, иккинчи – ҳудудий босқичда иштирокчилар тўртта шартда беллашадилар ва 1-ўринни қўлга киритган қатнашчи республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Танлов жараёнларидан лавҳаларни ҳавола этамиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги