Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа университетлари билан ҳамкорликда фан докторлари тайёрланади

2018-06-13 | Таълим

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида амалга оширилаётган Европа Иттифоқининг “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси доирасида Геоинформатика бўйича янги докторантура (PhD) ихтисослиги очилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2018 йил 26 январдаги қарори асосида Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига янги 11.00.07 – “Геоинформатика” ихтисослиги киритилган.
 
Геоахборот тизим ва технологиялари орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган мазкур лойиҳа доирасида 2017-2020 йилларда мамлакатимизда жами 15 нафар фалсафа фанлари докторлари тайёрланади. Шу билан бирга, 20 нафар илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчилар Европанинг етакчи олий ўқув юртларида малака оширади. Геоахборот тизим ва технологиялари (GIS) йўналиши бўйича 18 та илмий оммабоп адабиёт яратиш кўзда тутилган.
 
Бу каби режаларни амалга ошириш мақсадида лойиҳа координатори ҳисобланган Венгриянинг Обуда университетида семинар-тренинг ўтказилди.
 
– Бу семинар-тренинг Ўзбекистондаги геофазовий фанлар бўйича барқарор докторлик дастурини бошқариш учун ёрдам беради, – деди лойиҳанинг Ўзбекистондаги миллий координатори И.Абдураҳмонов. – Унда лойиҳанинг дастлабки ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Тадбир доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Обуда университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться