Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Халқ таълими тизимида меҳнат интизоми ва иш вақти режимига қатъий амал қилиниши белгилаб қўйилди

06.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири 2020 йилнинг 31 январь куни “Халқ таълими тизимида меҳнат интизоми ва ходимларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларига қатъий риоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғини имзолади.

​69 нафар ўқитувчилар “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони​ билан тақдирланди

05.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 5 февраль куни бир гуруҳ педагог ходимларга “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Инновацион ривожланиш вазири Нагоя университети мутасаддилари билан учрашди

05.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 4 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нагоя университетининг Осиёдаги ёндош кампуслар институти директори Исода Фумио бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга олий даражадаги ташрифи чоғида эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш заруриятини белгилаб ўтдилар.

Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳисоботлари тингланмоқда

05.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Президентимизнинг жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йилнинг – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан олий таълим тизими олдидаги бир қанча устувор вазифалар белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири раислигида соҳа раҳбарлари иштирокида видеоселектор ўтказилди

05.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди. Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон коронавируснинг талабалар ўртасида тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

МТВда IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

03.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигида ЮНЕСКО вакиллари билан Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш сиёсатига доир масалалар бўйича IV Осиё-Тинч океани минтақавий форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

“Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалида ғолиб бўлган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мактаблари тақдирланди

03.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 31 январ куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 85-сонли мактабда “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоалари тақдирланди.

Ином Маджидов: олий таълимда сифатни таъминлаш – энг муҳим вазифа

31.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Tashkent City халқаро бизнес марказидаги Конгресс холлда бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

31.01.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Тиббиёт ва илм-фан соҳаларида долзарб масалалар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди

27.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасини ва илм-фан йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳри мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди

27.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари соҳасидаги фанларга ихтисослаштирилган мактабида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров раислигида амалий-кўргазмали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлими ходимлари, қўшимча маблағлар ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 47 та умумтаълим мактаб раҳбарлари, ўқув-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.

JICA Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларини Японияда малака оширишга таклиф этди

27.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов JICA Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг молиявий ҳамкорлик департаменти бош директори ўринбосари Хироюки Хаяшини қабул қилди. Учрашув давомида вазир ташриф буюрган япониялик делегация вакилларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Япония фан ва технологиялар агентлиги ўртасида Японияда имзоланган ҳамкорлик Меморандуми бўйича ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар билан таништирди.

Халқаро фестивалда мамлакатимиз ўқувчилари 3-ўринга сазовор бўлди

27.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 22-23 январь кунлари Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрида “ROBOFEST-2020“ (WORLD WIDE ROBOTICS) халқаро робототехника, IT ва DIV олимпиадаси ўтказилди. Мазкур фестивалда дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатлари жамоалари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

25.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Беларусь: энди ҳар иккала мамлакат дипломларини олиш мумкин

24.01.2020Таълим Манба: «Правда Востока»

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида битим тасдиқланди. 

2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинди

24.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади

24.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди.