Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазири раислигида соҳа раҳбарлари иштирокида видеоселектор ўтказилди

2020-02-05 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди. Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон коронавируснинг талабалар ўртасида тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ танлаб олинди. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди. Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг маъсул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик  семинарлар ташкил этилади. 

Бундан ташқари, И.Мажидов олий таълим муассасаларидаги таълим жараёнини такомиллаштириш масаласига тўхталиб ўтиб, қуйидаги фиркларни билдирди:

– Ҳеч қайси фан ҳаммага бирдек ўқитилмайди. Бизга иқтисодий таҳлилни юрита оладиган кадрлар керак. 4 йиллик давомида талабанинг смета юритиш ёки бухгалтерликни ўрганиб кетиши бу натижа эмас. Бу ишларни оддий курсларда ҳам ўрганиш мумкин. Ҳар қандай олий таълим муассасаси битирувчи мутахассислигидан қатъий назар, қўшимча ишчи ўрин ярата оладиган кадр бўлиб етишиши лозим. Энди режаларимиз қандайдир қолиплар ичида бўлиши керак эмас. Ҳар қандай таклиф учун мен очиқман. Қисқа айтганда, бундан буён, олий таълим муассасалари бизнес инкубатори бўлиши керак.

Шу билан биргаликда, вазир ОТМлардаги фан олимпиадаларининг ўтказилиш тартибига ҳам тўхталиб ўтиб, бу жорий тизим бугунги замон талабларига буткул мос келмаслигини таъкидлади ва базавий ОТМларга мазкур масала юзасидан ҳам 10 кун муддатда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться