Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади

2020-01-24 | Таълим

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди.

Бу борада шартнома шу йилнинг 21 январь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари вакиллари ҳамда  Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети (РДПУ) ўртасида имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин раҳбарлигидаги делегацияси, Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У.Бегимкулов ва Россия Федерацияси Президенти бошқармасининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича департаменти бошлиғи А.В.Власов иштирок этди.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган филиалда талабалар мактабгача таълим, коррекцион педагогика ва психология таълим йўналишларида таҳсил олади.

Филиал битирувчиларига Герцен номидаги РДПУни тугатганлиги тўғрисида диплом берилади. Диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться