Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий таълим муассасалари ректорларининг ҳисоботлари тингланмоқда
2020-02-05 | Таълим
Президентимизнинг жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йилнинг – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан олий таълим тизими олдидаги бир қанча устувор вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида депутатларнинг, шу жумладан маҳаллий кенгашларнинг давлат бошқарувида фаоллик кўрсатишлари зарурлиги таъкидланиб, барча бўғиндаги раҳбарлар, жумладан олий таълим муассасалари ректорлари ҳам ҳисобот беришлари тўғрисида топшириқ берилган эди.
2020 йилнинг 3-4 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари бўлиб ўтмоқда. Уларда тегишли ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларининг 2019 йилги фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги вазифалари юзасидан олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда филиаллар директорларининг ҳисоботлари тингланмоқда. Сессиялар ишида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосарлари иштирок этмоқда.
Баҳс-мунозараларларга бой ўтаётган ҳисобот-мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри депутатлари ҳамда соҳалар бўйича масъул раҳбарлар қатнашмоқда. Халқ депутатлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, танқидий фикрларини ҳам ўртага ташламоқда.
Ҳар томонлама фойдали бўлган бундай форматдаги тадбирлар анъанавий ўтказиб борилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги