Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

JICA Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларини Японияда малака оширишга таклиф этди

2020-01-27 | Таълим

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов JICA Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг молиявий ҳамкорлик департаменти бош директори ўринбосари Хироюки Хаяшини қабул қилди. Учрашув давомида вазир ташриф буюрган япониялик делегация вакилларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Япония фан ва технологиялар агентлиги ўртасида Японияда имзоланган ҳамкорлик Меморандуми бўйича ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар билан таништирди.

Томонлар Япония ҳукуматининг техник кўмак дастури доирасида амалга ошириладиган Кадрларни тайёрлаш бўйича стипендиялар тақдим этиш лойиҳасини муҳокама қилиб, бу борадаги ҳамкорлик истиқболларига тўхталдилар. Мазкур дастур давлат идоралари вакилларига магистратура ва докторантурада муҳандислик, архитектура, бизнес бошқаруви, ҳуқуқ, иқтисодиёт, молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш йўналишларида таълим олиш учун имконият яратади. Ўзбекистон давлат хизматчиларининг малакасини ошириш дастури доирасида таълим жараёни билан боғлиқ барча харажатлар Япония ҳукумати томонидан қопланиб, унинг қатнашчилари бир неча босқичли танловдан ўтишлари керак бўлади.

Бугунги кунда кадрларни ўқитиш, хусусан давлат органларидаги ходимларнинг малакасини ошириш долзарб масала бўлгани боис япон томонининг мазкур дастури вазирлик мутасаддилари томонидан илиқ кутиб олинди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва вазирлик қошидаги ташкилотлар ходимлари орасида Японияда таълим олиш ва малака ошириш истагини билдирган давлат хизматчиларини ушбу дастурда қатнашиш учун жалб қилишга кўмак берилиши қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться