Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалида ғолиб бўлган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мактаблари тақдирланди
2020-02-03 | Таълим
Жорий йилнинг 31 январ куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 85-сонли мактабда “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоалари тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарлари, вилоят ва туман(шаҳар) ҳокими ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон халқ бахшиси Қаххор бахши иштирок этди.
Дастлаб вазир ўринбосари ва ташриф буюрган мутасаддилар мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.
Сўнгра фестивалда ғолибликни қўлга киритган 22 та умумтаълим мактаби жамоаларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари рақамли фортопиано, овоз кучайтиргич колонкаси билан, мусиқа асбоблари, спорт экипровка (машғулот формаси, накидка), футбол, волейбол, баскетбол тўплари, гимнастика мати, компьютер, принтер (рангли), проектор, робототехника тўплами, ноутбук, компьютер, принтер (3+1), китоблар тўплами, тикув машинаси, ошхона комбайни, электр печ, сартарошлик жиҳозлари, дазмол ва дазмоллаш доскаси билан тақдирланди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоалари орасидан Деҳқонобод тумани 85-сонли умумтаълим мактаби чекка ҳудудда жойлашган бўлишига қарамай Республика бўйича саноқли мактаблар қаторида 5 та йўналишда мутлақ ғолиб ва совриндорликни қўлга киритди.
Бундан ташқари Сурхондарё вилояти Сариосиё туманинг энг чекка қишлоғида жойлашган 67-сонли умумтаълим мактаби эса спорт ва китобхонлик йўналишларида 2-ўринни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида www.facebook.com ижтимоий тармоғида 5tashabbus_maktabda гуруҳи ташкил этилиб, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида умумтаълим мактаблари томонидан ўтказилган тадбирлар бўйича видеоролик тайёрлаш орқали фестиваль ўтказилган эди.
Ушбу фестивалда умумтаълим мактаблари томонидан тайёрланган видеороликлар www.facebook.com ижтимоий тармоғида очилган 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилди ва гуруҳда энг кўп лайк олган ва кўп улашилган видеороликлар сараланиб олиниб, ишчи гуруҳи томонидан Низом талабларига кўра 10 та мезон бўйича баҳоланди.
Ушбу гуруҳида жами 6 165 та видеороликлар жойлаштирилди ҳамда видеороликларга жамоатчилик томонидан 10 221 та изоҳ қолдирилган, 96 215 та муносабат (лайк босилган) билдирилган.
Натижаларига кўра 5 та йўналиш бўйича ҳар бир ҳудуддан 5 та биринчи, 5 та иккинчи ва 5 та учинчи ўринлар жами 210 та видеороликлар ғолиб ва совриндор сифатида аниқланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги