Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ином Маджидов: олий таълимда сифатни таъминлаш – энг муҳим вазифа

2020-01-31 | Таълим

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Tashkent City халқаро бизнес марказидаги Конгресс холлда бўлиб ўтди.

Президент мурожаатида олий таълим тизими олдига ҳам халқимиз ва жамиятимиз кутаётган масалалардан келиб чиқиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди. Уларни тизимлаштириб, ўз олдимизга қуйидаги асосий йўналишларни белгилаб олдик:

- қамровни ошириш;
- таълим стандартларини такомиллаштириш;
- таълим сифатини таъминлаш;
- ОТМларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Мурожаатномада Президентимиз давлат гранти асосида қабул қилишни икки баробар ошириш вазифасини қўйдилар. Бу ҳам Ўзбекистонда жамият тараққиёти учун зарур бўлган малакали кадрлар тайёрлашда давлат асосий инвестор эканини кўрсатмоқда.

Биз бу вазифани бажариш учун ишларни бошлаб юбордик. Аввало, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ошириладиган таълим йўналишлари аниқланади. Сўнгра меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф инобатга олинади. Қолаверса, ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ўрганилади.

Мурожаатномада олий таълим тизимидаги яна бир муҳим масала – таълим сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Олий таълимни замонавий шаклда ташкил этиш, илғор тажрибаларни жорий қилиш йўлидаги ишлар тизимли равишда давом этяпти ва биз уни янада кучайтирамиз.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогик соҳадаги олтита бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади. Булар: мусиқа таълими, жисмоний маданият, технологик таълим, чақириққача ҳарбий таълим, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт. Ҳозирда бу масалада мутахассислар томонидан ишлар бошлаб юборилди.

Олий таълим муассасаларига ишга қабул қилишда, номзодларга қуйиладиган талаблар кучайтирилади, профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш механизмлари такомиллаштирилиб, ёш кадрларга имкониятлар берилади. Ёшларга илмий иш қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, зарурат бўлганда хорижда тажриба орттириб келиши қамрови ошириб борилади.

2019 йилда 2 000дан ортиқ ўқитувчи «Эл-юрт умиди» жамғармаси, грантлар ҳамда ОТМларнинг ўз ҳамкорлари билан келишувлар доирасида стажировка ўтаган, малака ошириб келган. Жорий йилда бу кўрсаткични 3 000гача кўпайтириш режамиз бор.

утахассисликка алоқадор бўлмаган фанлар икки баравар камайтирилади. Таълим мазмунига стандарт асос ҳисобланади, ташқи тазйиқ эмас. Аввало, ўқув стандартлари ва дастурларини тузишга ёндашувни ўзгартирамиз.

Дунё тажрибасида бор – кадрлар тайёрлашда иш берувчи талаби асосий омил саналади. Яъни, компетенция масаласи. Тайёрланадиган кадр нимани билиши керак? Иш берувчи ундан нимани кутяпти? Ана шу компетенциялар шакллантирилиши керак. Бунга ким буюртма бериши керак? – Иш берувчи.

Иккинчидан, кадрда ўша компетенцияни шакллантириш учун унга нимани, қайси фанларни ўқитиш керак? Буни вазирлик эмас, олий таълим муассасалари амалга оширади. Бир хил йўналишдаги ОТМлар битта методик бирлашмага бирлашиб, мана бу фанлар билан шу компетенцияни берамиз, дея қарор қилишади. Демак, ўқув дастурини тузишда икки томон – иш берувчи ва ОТМ иштирок этиши керак.

Учинчи томон – вазирлик. Вазирлик ягона таълим-тарбия сиёсатини юргизиш нуқтайи назаридан ўз талабларини қўяди. Бунда тайёрланган кадрнинг дунёқараши кенг, маданий савияси юқори бўлиши кераклиги ва ҳоказолардан келиб чиқилади.

Энг муҳими – мана шу учта томондан бошқа ҳеч ким аралашиши кераги йўқ. Ҳеч қанақанги ҳужжатлар билан мана бу фан киритилсин, деган тазйиқ бўлмаслиги керак.

Олий таълим муассасаларига кирган талабаларнинг ота-оналари фарзандларининг юқори малакали мутахассис бўлиб етишишини хоҳлашади. Аксарият талабаларнинг ҳам нияти худди шундай. Аммо талабаларнинг ҳаммасида ҳам салоҳият бир хил эмас. Тўрт йил давомида уларнинг ўқишга муносабати қандай ўзгариши олий таълим муассасасидаги муҳитга боғлиқ. Шунинг учун биз олий таълим муассасаларидаги муҳит ва сифат кўрсаткичларини шу даражада оширишимиз керакки, талаба асосий мақсадидан четлашиши мақсадга мувофиқ эмаслигини ўзи ҳис қилсин. Мени вазир сифатида қийнаётган ва доимо қийнайдиган масала ҳам аслида шу. Буни амалга ошириш учун вақт ва соҳада тизимли методологик ишларни амалга ошириш керак бўлади. Агар таълим сифати яхши бўлса, талабанинг ўз олдинга қўйган мақсади ўзгармайди. Яъни, ўқишга қандай мақсадда кирган бўлса, тўрт йил мобайнида унинг мақсади ўзгармайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться