Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро фестивалда мамлакатимиз ўқувчилари 3-ўринга сазовор бўлди

2020-01-27 | Технологиялар

Жорий йилнинг 22-23 январь кунлари Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрида “ROBOFEST-2020“ (WORLD WIDE ROBOTICS) халқаро робототехника, IT ва DIV олимпиадаси ўтказилди. Мазкур фестивалда дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатлари жамоалари иштирок этди.

Қувонарлиси, нуфузли фестивалда Ўзбекистоннинг IT park “Uz_robo_Up” жамоаси 70 дан ортиқ давлатлар орасида 3-ўринга сазовор бўлди. Жамоа таркибида мураббий Озодбек Ходжаев, гуруҳ сардори Суҳроб Ҳайдаров, конструктор Рашид Рашидов, дизайнер Бектемир Мирўктамов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

- Фестивалда иштирок этиб, юртимиз довруғини дунё миқёсига олиб чиқиш – асосий мақсадларимиздан бири эди, — дейди гуруҳ сардори Суҳроб Ҳайдаров. – Кўплаб давлатлардан келган тенгдошларимиз билан танишдик, улар билан тажриба алмашдик. Мисол учун, Россия ва Ўзбекистон терма жамоаси биргаликда android studio асосида янги инновацион лойиҳа яратишни режалаштирдик. Келгусида ушбу тажрибалар ва янги ғояларни юртимизни янада тараққий этиши учун амалда қўллаймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться