Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятида ўтказилган мониторинг натижалари

26.11.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия органлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқий ҳимояси алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларнинг фаолиятида доимий равишда мониторинглар олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг замонавий ҳуқуқий тизимида халқаро тижорат арбитражини такомиллаштиришга оид долзарб масалалар муҳокама этилди.

10.11.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

10 ноябрь куни Ўзбекистондаги Франция Элчихонасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида “Ўзбекистоннинг замонавий ҳуқуқий тизимида халқаро тижорат арбитражини такомиллаштиришга оид долзарб масалалар” мавзуидаги Халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ҳунармандчиликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди

04.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 ноябрь куни ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги: илғор технологиялар ва амалиёт

28.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент вилояти Янгийўл туманида деҳқон ва фермерлар фаолиятини янада такомиллаштириш, мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини яхшилаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, самарали олиб борилишига имкон берувчи қишлоқ хўжалиги метеостанциясини ўрнатишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Текширишларни рўйхатга олиш электрон китобининг мобил версияси ишлаб чиқилди

20.10.2017ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

20.10.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши, унинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. 

Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг II конференцияси

22.09.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг II конференцияси бўлиб ўтди. Видеоконференция шаклида ўтказилган тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари масъуллари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти америкалик ишбилармонлар билан учрашди

19.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди. Учрашувда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, «Женерал Электрик» компанияси президенти Рон Полетт, «Ханивелл» компанияси президенти ва ижрочи директори Ражив Гаутам, «СиЭнЭйч Индастриал» компанияси вице-президенти Стивен Надерни, «Дир энд Компани» компанияси президенти Жеймс Филд иштирок этди. 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Бизнес омбудсман – тадбиркорлик ҳимояси ва вазифалар таҳлили” мавзуига бағишланди

16.09.2017ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони тадбиркорлик соҳасида давлат сиёсати сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганининг далили бўлди. 

Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда

22.06.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Цюрих шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим босқич

21.06.2017ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди

10.06.2017СиёсатМанба: ЎзА

Остона, 9 июнь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда. 

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг янги сифат босқичи: Фармонни ҳаётга тадбиқ этишнинг муҳим масалалари

27.05.2017ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Саноат ярмаркаси: фойдали шартномалар имзоланди

26.04.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Бухорода ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари билан бирга Самарқанд, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридан йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ўз маҳсулотини намойиш этди. 

Жамоатчилик маслаҳат кенгаши – тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги кўприк

25.04.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, адлия вазирининг буйруғига асосан вазирлик ҳузурида Жамоатчилик маслаҳат кенгаши тузилди.

Тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

24.04.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Навоий вилояти Навбаҳор туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида партиянинг вазифаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тиббиёт ютуқлари намойиши

19.04.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида «Соғлиқни сақлаш – TIHE 2017» кўргазмаси бошланди. Уни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, «Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни, «Ўзтибтехника» масъулияти чекланган жамияти, Стоматологлар уюшмаси ва "ITE Uzbekistan" халқаро кўргазма компанияси ҳамкорликда ташкил этди.

Тадбиркор ёшлар сафи кенгаймоқда

18.04.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА

Оҳангарон тумани марказий истироҳат боғида “Ватанимиз келажаги учун масъулмиз!” шиори остида уюшмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.