Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик маслаҳат кенгаши – тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги кўприк

2017-04-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, адлия вазирининг буйруғига асосан вазирлик ҳузурида Жамоатчилик маслаҳат кенгаши тузилди.

Кенгаш таркибига вазир ўринбосари раислигида вазирлик масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, “Ҳунарманд” уюшмасидан масъул ходимлар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари киритилди.

Кенгаш вазирлик томонидан тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишда тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилди.

Вазирликнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамлаш, бу йўлдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир олиб борилаётган ишлар сифатини ошириш борасидаги фаолиятига кўмаклашиш Кенгашнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Кенгаш тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва самарали фаолият кўрсатиши учун қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиб боради.

Шунингдек, Кенгашнинг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланиб ижрога қаратилди.

Кенгашнинг навбатдаги мажлиси Кенгашнинг иш режаси ижросига бағишланди.

Мажлисда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилинди ва Кенгаш томонидан ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан ишчи органга тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться