Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

“Made in Uzbekistan” биринчи халқаро кўргазма-ярмаркасининг якунлари​

04.12.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2018 йил 27-30 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ташаббуси билан «Ўзэкспомарказ» МКМ билан ҳамкорликда «Made in Uzbekistan» биринчи Халқаро экспорт кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Асосий мақсад хорижий ҳамкорлар эътиборини жалб қилиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини тақдим этишдир.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тузилмасига ўзгаришлар киритилди

30.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги 4033-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ташқи савдо вазирлигининг таркибига бир қатор ўзгаришлар киритилди. 

Тошкентда I “Made in Uzbekistan” экспорт кўргазмаси старт олди

27.11.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида биринчи “Made in Uzbekistan” экспорт кўргазма ярмаркаси бошланди. 
 

Ҳурматли тадбиркорлар!

27.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия Федерал иқтисодиёт ва технология вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ўқитиш, ташкилотлар раҳбарларини малакасини ошириш ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш мақсадида 2006 йилдан буён “Бошқарув ходимларни тайёрлаш” (GIZ) лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Мева-сабзавот экспорти: қулайликлардан янада унумли фойдаланиш муҳокама қилинди

21.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган видеоселектор шаклидаги учрашув ташкил қилинди.

Tashkent City – Президент эътиборидаги лойиҳа

20.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди. 

Термизда асал экспортчилари билан мулоқот ўтказилди

20.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Асал қадим замонлардан инсон танаси учун энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланган. Таркибида зарурий ферментларнинг юқори миқдори ва табиий асалнинг қаришни секинлаштириш қобилияти, шифобахш хусусиятлари уни бебаҳо неъмат сифатида қадрланишига асос бўлган.

​​Глобал тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари Самарқандда

20.11.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд давлат университетида “Глобал тадбиркорлик ҳафталиги” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда хитойлик ишбилармонлар ёш тадбиркорларга ўз маслаҳатларини берди.

“Ҳунарманд” уюшмаси ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди.

19.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан  2018 йил  19 ноябрь куни Миллий матбуот маркази мажлислар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг савдо билан шуғулланишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

15.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослашган «Малика» савдо мажмуасида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган назорат тадбири бўйича интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб турли талқиндаги фикрлар тарқалмоқда.

Беш йил мобайнида аёллар тадбиркорлиги учун 236 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган

09.11.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент вилоятида кейинги 5 йил мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 8 минг 300 нафардан зиёд хотин-қизга тижорат банклари томонидан 236 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган. 

Яккасарой туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

31.10.2018ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда туман ҳокими, туман прокуратураси, Давлат солиқ инспекцияси, экспортёр корхоналар ҳамда тумандаги бўш турган ҳамда фойдаланилмаётган бино-иншоатлар тегишли бўлган жисмоний ва юридик шасхларнинг раҳбар ва таъсисчилари иштирок этишди.

2019 йилги бюджет-солиқ сиёсатида аҳоли даромадлари ва иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади

30.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Андижон вилоятида 377 фуқаро тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклади

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони банкрот бўлган ёки солиқларни вақтида тўлай олмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар самарали бўлмоқда

30.10.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни кенгайтирган ҳолда кўпроқ даромад орттириш учун барча шароит ва имкониятлар етарли.

Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратилди

30.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, жорий йилда синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантириш дастури ижроси юзасидан “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси метрология бўлимига РСТ-200 кучланиш ва ток-трансформаторларни қиёслаш ускунаси харид қилинди.

Тадбиркорларга яна бир имконият

29.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.