Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятида ўтказилган мониторинг натижалари

2017-11-26 | Иқтисодиёт

Адлия органлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқий ҳимояси алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларнинг фаолиятида доимий равишда мониторинглар олиб борилмоқда.

Мисол учун, 2017 йилнинг 9 ойи давомида адлия органлари томонидан 1214 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли идораларга 113 та огоҳнома, 9 татақдимнома киритилган ва жами 2,1 млрд. сўм пул маблағларини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фойдасига ундириш юзасидан 38 та даъво аризалари киритилди ҳамда 10 та маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштирилди.

Хусусан, жорий йилнинг ноябрь ойида “Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, айрим муаммоларни бартараф қилиниши таъминланди.

Жумладан, “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси “Green Line Profil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг ўз ҳудудида диаметри 219 мм.ли ер остидан сув олиш қувури ташкил қилиш учун экологик экспертиза ўтказилиши талаб қилинмасада, Навоий вилоят давлат экологик экспертизаси томонидан ушбу турдаги экспертиза ўтказилиб, қўшма корхонадан ноқонуний равишда 976,8 минг сўм ундирилган.

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли судга киритилган даъво аризасига асосан ноқонуний ундирилган пул маблағлари қўшма корхонага қайтарилишига эришилди.

Шу билан бирга, зона иштирокчиларига қулайлик яратиш ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ барча масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Дирекция ҳудудида “Ягона дарча” маркази фаолияти ташкил қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться