Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ТОВВ университети ўртасида тадбиркорларни бизнес асосларига ўқитиш тўғрисида келишувга эришилди

2020-02-20 | Иқтисодиёт

19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Туркияга қилган сафари доирасида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университетининг (ТОBB) проректори Юсуф Синарай билан учрашди ва томонлар тадбиркорликка ўқитиш соҳасида истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида,  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов,  ССП ва Туркия ташкилотлари,  хусусан Туркия Савдо ва саноат биржалари иттифоқи (ТОВВ),  Мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси (MUSIAD) ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича кенгаш (DEIK) ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бой тажрибаси ҳақида маълумот берди. 

Ўз навбатида проректор Юсуф Синараи Савдо-саноат палатаси ва ТОВВ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга,  шунингдек ушбу ташрифнинг муваффақиятли натижаларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

Музокаралар якунида Савдо-саноат палатаси ва TOBB университети ўртасида бизнес ваккиларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича истиқболдаги режаларни амалга оширишга келишиб олишди. 

Шунингдек, ССП раиси бошчилигидаги делегация учун университетнинг фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида экскурсия ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз,  19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига ташриф буюрди. Бугун икки давлатлар раҳбарлари бошчилигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий,  савдо-иқтисодий,  инвестициявий,  молиявий,  транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться