Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ССПнинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Бизнесингиз ривожига яна бир қадам” мавзусида бизнес форум ўтказилди

2020-03-05 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси 04 март куни соат 10:00да Тошкент шаҳри, “Daniel Hill Hotel» меҳмонхонасининг конференц-залида “Бизнесингиз ривожига яна бир қадам” мавзусида “Бизнес Форум” ва соат «В2В» учрашувларини ўтказди.

Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, ўз Низомга кўра бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш бунда, республикамизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, Палатанинг чет элдаги ваколатхоналари билан фаол ўзаро ҳамкорликни таъминлаш йўналишида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ушбу Бизнес-Форум “Тула Савдо-саноат Палатаси” Уюшмасининг таклифига кўра, Тошкент вилояти ва Тула вилояти тадбиркорлари ўртасида экспорт-импорт алоқаларини яхшилаш мақсадида ташкил қилиниб, унда 40дан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

Бизнес-Форумда Россия Федерацияси, Тула вилоятининг «Medtechsynthez” МЧЖси, “Плавский”  йўл таъмирлаш ускуналари ташкилоти, “ТАИЗ”  аккамулятор заводи, “Тульские машины ” заводи вакиллари иштирок этишди.

Икки давлат тадбиркорларини экспорт-импорт алоқасини янада жадаллаштириш мақсадида, ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан форумга қурилишга ихтисослашган, тиббиёт ускуналаридан фойдаланадиган, шунингдек, йўл таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари таклиф қилиниб В2В учрашувлари ўтказилди.

Шунингдек, Форум доирасида, потенциал ҳамкорлар корхоналарига ташриф буюриш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться