Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли" мавзусидаги илмий-амалий семинар
2020-02-27 | Иқтисодиёт
2020 йилнинг 27 февраль куни, Тошкент шаҳридаги «RAMADA» меҳмонхонасининг мажлислар залида, “Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирда, ССП ва ҳудудий бошқарма ҳузуридаги ҳакамлик суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги вакили, вилоят ҳокимлиги, фуқаролик ишлари бўйича суди ва иқтисодий суд судьялари, адвокатлар палатаси, Адлия бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳодимлари иштирок этишди.
Илмий-амалий семинар Ўзбекистонда медиациянинг хуқуқий асослари, ҳакамлик судларида иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг ўзига ҳос ҳусуссиятлари каби мавзуларни ёритишга қаратилди.
Тадбир якунида ҳакамлик судлари ва медиациянинг юртимизда суд-хуқуқ тизими ислоҳ қилинишидаги роли нечоғлик муҳимлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси