Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Савдо-саноат палатаси Венгриянинг йирик компаниялари билан "B2B" форматидаги бизнес учрашувни ташкил этди

2020-02-19 | Иқтисодиёт

18 февраль куни Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми доирасида “B2B” форматидаги кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон-Венгрия давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро товар айланмасини ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Бизнес форумда Венгриянинг АКТ, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, йенгил саноати, қурилиш ва мухандислик каби 30 ортиқ этакчи компания вакиллари ҳамда 50га яқин маҳаллий тадбиркорлар қатнашди. 

Музокаралар давомида бизнес вакиллар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича фикр аллмашдилар. 

Тадбир доирасида Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси ва Будапешт Савдо-саноат палаталаси ўртасида келишув имзоланди. Унда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш орқали ҳамкорликнинг янги босқичига чиқиш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Шуни қайд этиш керакки, 2019 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 60 млн. АҚШ долларидан ошди. 

Асосий импорт маҳсулотларини: дори-дармонлар, механика ва электр жиҳозлари, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқалар ташкил этади. 

Экспорт товарлари эса: хизмат кўрсатиш, нефт маҳсулотлари, калава иплар, мева-сабзавотлар, ўғитлар, транспорт воситалари ва уларга эҳтиёт қисмлар йетказиб бериш кабилардир. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3та Венгрия корхонлари фаолият юритаётган бўлиб, улардан 2таси қўшма корхона, 1таси эса тўлиқ Венгрия капитали орқали молиялаштирилган. 

Учрашувда такидланганидек, бу каби учрашувлар ҳар икки томон бизнес вакиллари учун манфаатли бўлиб, истиқболда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқларининг ривожланишини янги босқичга олиб чиқишига амалий кўмак беради. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться