Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия университети Наманганда ўқув курслари ташкил этади

2020-02-19 | Таълим

Жорий йилнинг 18 февраль куни Наманган вилояти Савдо-саноат палатаси томонидан “ZAMONAVIY KELАJАK TA’LIM” ўқув марказида Россия Халқлар дўстлиги университети директори ўринбосари Андрей Колесников иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доира вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилиш, жумладан, бизнес учрашувлар ўтказиш, шартнома ва келишувларнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ҳамкорликдаги таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Томонлар шунингдек, Россия тажрибаси асосида бизнес вакилларининг ўз фаолиятларини янада ривожлантирилишига қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил этиш га келишиб олишди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться