Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фан

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

25.03.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Академик Саидов Мухтор Сафарбаевич

Витилигони даволаш усули

19.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Витилиго (тери касаллиги) - терининг маълум жойларида пигмент меланинининг йўқолиши билан ифодаланган пигментация бузилиши. Терида баъзи доривор ва кимёвий моддаларнинг, нейротрофик, нейроендокрин ва меланогенезнинг аутоиммун омиллари таъсирида, шунингдек терида яллиғланиш ва некротик жараёнлардан кейин пайдо бўлувчи касаллик. Витилигога мойиллик ирсий келиб чиқиш эҳтимолига эга.

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий баҳолаш мезонларини қўллашни моделлаштириш дастури

13.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 миллион гектардан ортиқ, шу жумладан, 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазири Урганч давлат университетида йиғилиш ўтказди

12.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2020 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари билан Урганч давлат университетида учрашув ўтказди.

Биотехнологиялар — ХХI аср саноати

10.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

XXI асрга келиб, илм-фан ҳақиқий иқтисодий кучга айланди. Айнан илм-фаннинг қай даражада ривожлангани мамлакат тараққиётининг суръатини ва жаҳон саҳнасидаги ўрнини белгиламоқда.

Ўзбекистонлик олимлар дори воситаларининг ножўя таъсирини ДНК орқали олдиндан аниқлаш усулини яратдилар

06.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Биотехнология лабораторияси Республикадаги энг йирик илмий лабораториялардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази базасида фаолият кўрсатади. Мазкур лаборатория тадқиқот натижаларининг юқори аниқлиги ва ишончлилигини кафолатлайдиган кучли замонавий маълумотлар базасига эгалиги билан диққатга сазовордир.

Ёғочни қайта ишлаш учун ёнғиндан ҳимояловчи таркиб яратилди

05.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастлаб сув ёнғинни ўчирувчи асосий восита саналган. Кейинчалик эса йилдан йилга ёнғиндан ҳимояланиш малака ва техникаси ҳам такомиллашиб борди. Айниқса, жаҳонда саноат, иқтисодиёт тобора ривож топиши, йирик шаҳарлар шаклланиши ва улкан қурилишлар давомида оловни жиловлаш, ундан муҳофазаланиш ва хавфсизлик масалаларини таъминлаш бўйича алоҳида изланишлар олиб борилди.

“Proofreading Services” порталига келаётган мақолалар техник талабларга жавоб беряптими?

03.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Юртимиз олимларининг нуфузли хорижий илмий нашрларда ўз мақолаларини чоп этишлари бугунги кунда илм-фан аҳли олдига қўйилган муҳим вазифалардан биридир. Мазкур вазифани амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ўтган йилнинг охирида Инновацион ривожланиш вазирлиги “Proofreading Services” порталига асос солди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

03.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Куйишга қарши ва яра битказувчи воситани олиш усули

02.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Куйиш - кимёвий моддалар (ишқор, кислота, оғир металларнинг тузлари ва б.), электр токи ва радиоактив нурлар таъсирида тўқималарнинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. Шунга кўра, термик куйиш, кимёвий моддалар ва нурлар таъсирида куйиш ўзаро фарқ қилинади. Турмуш ва ишлаб чиқаришда термик куйиш кўп учрайди.

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун дастур

27.02.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастур табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун мўлжалланган бўлиб, мамлакат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида ноёб экотизим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга.

Ёш олим Оролбўйида барпо қилинаётган 500 гектар майдондаги ўрмонзорга стимуляторлар етказиб беради

27.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ёш олимлари билан учрашувида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида экологик муҳитни барқарорлаштириш ҳамда табиий мувозанатни тиклаш мақсадида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилаётгани ва Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани хусусида сўз юритилди.

Самарқандда илмий-амалий конференция ўтказилди

25.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 21 февраль куни Самарқанд давлат университетида “Самарқанд вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

ТАТУга Жанубий Кореянинг Фан ва Технологиялари Университети (UST) делегацияси ташриф буюрди

25.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Жанубий Кореянинг Фан ва Технологиялари Университети (UST) делегацияси ташриф буюрди.

Кам қаватли ғиштли бинонинг тебранишлар даражасини аниқлаш дастури

24.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ҳар бир бино ва иншоот ўзининг хусусий тебраниш частоталарига ва тебраниш шаклларига эга. Зилзилабардошликни баҳолашда ҳар бир шакл учун ўзига хос ва мос динамик коеффициент ҳамда уларга таъсир этувчи сейсмик куч аниқланади. Сейсмик кучларни аниқлашда жуда муҳим ҳисобланган бино ва иншоотнинг хусусий тебраниш частоталари, унинг тебраниш шакллари ҳамда тебраниш декрементлари сингари қатор зарурий миқдорларини имкон даражасида инобатга олади.

«Компьютер графикаси» фанидан дастури

21.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Компьютер графикаси айниқса, бадиий безакларда кенг ишлатила бошланди. Энг содда график редакторлар ёрдамида икки ўлчамли объектларнинг расмларини яратиш мумкин бўлди. Мураккаброқ редакторларда эса кўплаб махсус эффектлари ишлатилади. Ҳатто бадиий безакдан анча йироқ бўлган кишилар ҳам содда расмларни жуда тез яратишлари мумкин.

Инновацион ривожланиш вазири ЮНЕСКО вакиллари билан учрашди

21.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

19 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ЮНЕСКО вакиллари билан учрашди. Учрашувда ЮНЕСКО штаб квартирасининг илм-фан бўлими лойиҳалар бўйича ассистенти Корнелия Тзинова, ҳудудий идоранинг илм-фан бўлими бошлиғи Кристинэ Товмасян иштирок этдилар. Томонлар “Ўзбекистонда илм-фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш” лойиҳасини муҳокама қилдилар.