Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёғочни қайта ишлаш учун ёнғиндан ҳимояловчи таркиб яратилди

2020-03-05 | Фан

Дастлаб сув ёнғинни ўчирувчи асосий восита саналган. Кейинчалик эса йилдан йилга ёнғиндан ҳимояланиш малака ва техникаси ҳам такомиллашиб борди. Айниқса, жаҳонда саноат, иқтисодиёт тобора ривож топиши, йирик шаҳарлар шаклланиши ва улкан қурилишлар давомида оловни жиловлаш, ундан муҳофазаланиш ва хавфсизлик масалаларини таъминлаш бўйича алоҳида изланишлар олиб борилди.

Оддийгина эътиборсизлик ортидан келиб чиққан ёнғин натижасида инсоният учун жуда улкан моддий ва маънавий зарар етказилади, одамлар турли кўринишдаги тан жароҳати олади, баъзан улар ҳаётдан бевақт кўз юмади.

Сўнгги вақтларда содир бўлаётган ёнғинлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, умумий ёнғинларнинг 70 фоизи аҳоли хонадонларида рўй берган. Мазкур ёнғинларга асосан фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги тартиб-қоидаларига бефарқ муносабатда бўлаётгани сабаб бўлади.

Ёғочни қайта ишлаш учун восита ортофосфор кислотаси, магний оксиди, аммофос, бура ва сувни бўлган ёнғиндан ҳимояловчи таркибдан иборат.

Ихтиро бошқа аналоглардан шу билан фарқланадики, бунда у қўшимча равишда уротропин ва меламинни компонентларнинг, масса фоизи ҳисобидаги қуйидаги нисбатда: ортофосфор кислотаси - 5-10; магний оксиди - 3-10; аммофос - 15-30; бура - 2-8; уротропин - 1,5-5; меламин - 2-8 ва сувдан ташкил топган.

Ёнғиндан ҳимояловчи таркиб ёнғин натижасида оғир вазиятлар юзага келиши, ёнғин келиб чиқиши ва тез тарқалиши олдини олади, инсон хавфсизлиги ва мол-мулкининг сақланишига хизмат қилади.

Ихтиро учун ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра IAP 06100 рақамли патент берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться