Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фан

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

19.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Ўзбекистон-Туркия: илмий ҳамкорлик

19.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

2020 йил февраль ойида Туркияда Туркия жумҳуриятининг Карабук давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлиб кирганлиги муносабати билан “Тил ва адабиёт тадқиқотлари” мавзусида китоб нашрдан чиқди. 

UNB блокчейн платформаси дастури яратилди

14.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

“Оролдаги боғим” агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади

14.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори 2020 йилнинг 12 февралида қабул қилинди.

Юртимизда 2020 йилда 500 дан зиёд илмий тадбирлар ташкил этилади

10.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий жамоатчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшларни фанга қизиқишини орттириш, тадқиқотчилар ўртасида билимлар алмашиниш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида юртимизда қатор халқаро ва республика миқёсида илмий-тадбирлар ўтказилиши режалаштирилди.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан учрашув

10.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Ҳайвонот олами кадастирини тузиш

10.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Жорий йил 10 февраль куни ЎзР ФА Зоология институтида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбар-ходимлари билан учрашув ташкил қилинди.

Алишер Навоий ва XXI аср

10.02.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатидан ташриф буюрган навоийшунос, тилшунос ва адабиётшунос олимлар иштирокида “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусида халқаро илмий-назарий анжумани ўтказилди.

“Геология тармоғини ривожлантиришда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида ФОРСАЙТ тадбири

06.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Айни пайтда Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда “Геология тармоғини ривожлантиришда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида “форсайт” тадбирини ўтказмоқда.

Инновацион ривожланиш вазири Нагоя университети мутасаддилари билан учрашди

05.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 4 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нагоя университетининг Осиёдаги ёндош кампуслар институти директори Исода Фумио бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга олий даражадаги ташрифи чоғида эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш заруриятини белгилаб ўтдилар.

Президент олимлар ва ёшлар билан фикр алмашди

31.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бироз аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Президент олимлар билан очиқ мулоқот қилмоқда

31.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон: илмий ҳамкорлик

30.01.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Миллий маркази директори Самир Аббосов билан Институтнинг ёш олимлар кенгаши аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон – Ҳиндистон: улкан истиқболга эга ҳамкорлик

28.01.2020ТехнологияларМанба: ЎзА

Ҳиндистон тараққиётида илм-фан ва технологияларнинг ўрни беқиёс. Ушбу соҳаларга эътибор натижасида Ҳиндистон 2005-йиллардаёқ дунёнинг саноати ривожланган аграр-индустриал давлатларидан бирига айланган эди. Кейинги вақтларда инглиз тилида сўзлашувчи мутахассислари кўплиги туфайли бу мамлакатда халқаро корпорациялар сони йилдан-йилга ортмоқда. Бой тарих, улкан иқтисодий салоҳиятга эга, маданияти, миллий анъаналари чуқур илдиз отган Ҳиндистондек давлат билан яқин ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

25.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинди

24.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.