Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий баҳолаш мезонларини қўллашни моделлаштириш дастури

2020-03-13 | Технологиялар

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 миллион гектардан ортиқ, шу жумладан, 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда.

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация ва мелиорация тадбирлари амалга оширилмоқда.

Натижада 2008-2017 йиллар мобайнида 1,7 миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 миллион гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди.

Бироқ глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келган.

Дастурнинг аҳамиятли томони шундаки, у ҳосилдорликни ошириш ҳамда сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга хизмат қилиб, сувдан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий баҳолаш мезонларини қўллашни моделлаштириш учун мўлжалланган.

Дастурнинг функсионал имкониятлари қуйидагилардан иборат:

• хўжаликнинг ер майдонларига оид маълумотлар киритилгандан сўнг дастур математик амаллар ёрдамида экинлар турлари бўйича ҳисоб-китоб ишларини бажаради;

• дастур анаънавий суғориш усулида суғорилганда ва томчилатиб суғорилганда сарфланадиган сув миқдорини аниқлайди;

• ҳар икки суғориш усулининг бир-биридан фарқини кўрсатиб беради;

• мисол сифатида бодрингни иссиқхонада томчилатиб суғорганда қанча миқдорда сув сарф бўлишини ҳисоблаб беради.

ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг ҳамда 2019-2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Агар ривожланган мамлакатлар билан солиштирадиган бўлсак, ердан, сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси бўйича қатор тизимли муаммолар борлиги кўринади. Шунинг учун стратегияда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни кенг қўллашга алоҳида урғу берилган.

Бугунги кунда мавжуд суғориладиган ер майдонлари 3 миллион 200 гектарни ташкил этадиган бўлса, унга сарфланадиган сув жуда катта миқдорда исроф қилинишига олиб келаётгани мутахассислар томонидан қайд этилмоқда. Шунинг учун стратегиянинг алоҳида ёъналиши сув ресурсларини тежашга қаратилган.

Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб дастур қишлоқ хўжалиги ва деҳқончиликда сувдан самарали фойдаланишда жуда қўл келади.

Дастур муаллифи Султонов Акмалга “Електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06722 рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться