Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иордания Элчиси билан учрашув
2020-02-07 | Сиёсат
2020 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, 2019 йилда Амман шаҳрида бўлиб ўтган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини белгилаш ва уларни амалга оширишга биргаликдаги саъй-ҳаракатларни йўналтириш имконини берди.
Учрашувда Иордания ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонда бўлажак тадбирларда иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги