Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонда “2019 йил одами" дея эътироф этилди

2020-02-17 | Жамият

2020 йил 17 февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга “Ала-Тоо Айимдари" (“Ола-Тау хонимлари") экологик ҳаракати томонидан “2019 йил одами" унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва диплом қабул қилиш учун Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Тадбирда “Ала-Тоо Айимдари" ҳаракати раёсати аъзолари, СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи электрон ва босма нашрлар, марказий радио ва телевидение каналлари вакиллари, сиёсацҳунос экспертлар иштирок этдилар.

Маросимда “Ала-Тоо Айимдари" ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева нутқ сўзлаб, ўзбек-қирғиз муносабатларини сифат жиҳатдан янги юқори босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардош муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. “Ала-Тоо Айимдари" ҳаракатининг мукофоти, аслида, бутун Қирғизистон халқининг иродаси ифодасидир.

Жипаргул Баргибаева қардош Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. “етник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди", - деди ҳаракат раҳбари. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.

Ўз навбатида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан “Ала-Тоо Айимдари" ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться