Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзстандарт” агентлигида Tурк стандартлари институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-18 | Жамият

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва Tурк стандартлари институти (TSE) бош котиби ўринбосари Етхам Кая ўртасида манфаатли учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши доирасида учрашуви ва Стандартлаштириш бўйича минтақалараро Уюшмаси (МАС), Стратегия  ва бизнесни ривожлантириш кенгашининг 5-йиғилишидаги масалалар, хусусан “Ўзбек Турк Тест маркази” қўшма корхонасининг енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораториясига инвестиция жалб қилиш, “Ўзбек Турк Тест маркази”нинг енгил саноат маҳсулотларининг синовларини ўтказиш лабораториясини модернизация қилиш ва ходимларининг малакасини ошириш, лабораторияларни қуриш ва ишга тушириш, стандартлаштириш соҳасини ривожлантиишда Туркия экспертларини жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться