Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Туркий кенгаш ТИВК мажлисида иштирок этди

2020-02-10 | Сиёсат

2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди.

Тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон ва Венгрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мажлис чоғида туркий тилли давлатлар ҳамкорлигининг савдо ва инвестиция, транспорт ва транзит, энергетика ва янги технологиялар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, туризм, маданият ва таълим каби асосий устувор йўналишлари белгилан олинди.

Мажлисдаги чиқишларда дунёда Туркий кенгашга қизиқишнинг ортганлиги, Котибият номига айрим давлатлардан кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги мурожаатлар келиб тушаётганлиги бундан гувоҳлик бериши қайд этилди.

“Бизнинг ташкилот умумий тарихий илдизлар ва умумий тамаддун асосида давлатлар ҳамкорлигининг кенг ва очиқ майдонига айланмоқда", - деди ТИВКда нутқ сўзлай туриб Ўзбекистон делегацияси раҳбари. Шу муносабат билан кузатувчи мақоми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Котибиятнинг Туркий кенгашда шериклик институтини ташкил этиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон томони 2019 йил 30 ноябрда Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Турксой Доимий кенгашининг 37-йиғилишида Хива шаҳрини жорий йилда “Туркий дунё Маданий пойтахти" деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини илиқ қарши олди.

Вазир мажлис иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг асосий мазмуни, унда мамлакат ривожланишининг асосий йўналишлари белгилаб берилганлиги, 2020 йил “Илм-маʼрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинганлиги тўғрисида батафсил маълумот берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться