Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлиги томонидан Венгрия делегацияси билан музокаралар ўтказилди

2020-02-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбарияти аъзолари 2020 йил 18 февралида Венгриянинг ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Пьер Сийярто бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Петер Санто ҳам иштирок этди.

Музокаралар Ўзбекистон-Венгрия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-мажлиси доирасида ўтказилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика комплексига оид истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди. 

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзатом” агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов қайд этганидек, Энергетика вазирлиги ядровий энергетикани ривожлантириш соҳасида Венгрия билан ҳамкорлик қилиш бўйича ижобий тажрибага эга.

Хусусан, 2018 йил ноябрида “Ўзатом” агентлигининг Венгрияга амалий ташрифи бўлиб ўтди, ташриф давомида Венгрия инновациялар ва технологиялар вазирлиги раҳбарияти аъзолари, Венгрия атом энергетикаси регулятори билан учрашувлар бўлиб ўтди, шунингдек Россияда ишлаб чиқарилган ВВЭР-1200 реакторли иккита энергоблок негизида “Пакш-2” АЭС қурилиши тажрибаси ўрганилди. 

Статистик маълумотларга кўра, фаолият юритаётган “Пакш” АЭС Венгрия электр энергиясининг тахминан 40 фоизини ишлаб чиқаради. Ушбу мамлакат ЕИ аъзолари ўртасида энг тез ривожланаётган иқтисодиётга эга. Қайд этилганидек, “Пакш-2” лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакатда электр энергияга бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги билан боғлиқ.  

2018 йилги сафар давомида атом энергетикаси объектлари қурилишини молиялаш ва қонунчилик базасини яратиш масалалари ўрганиб чиқилди. Шунингдек Венгриянинг қайта тикланувчан энергия манбаларини, шунингдек қуёш энергияси ва биомасса асосидаги манбаларни ривожлантириш соҳасидаги тажрибаси ҳам катта қизиқиш уйғотди. 

Бугунги учрашувда Венгрия томони ядро энергетикаси, шунингдек табиий газ етказиб бериш масалаларига эътибор қаратди. Қайд этилганидек, Венгрия Иқлим бўйича Париж битимининг аъзоси сифатида, атом энергетикасисиз атмосферага зарарли чиқариш кўрсаткичларини камайтиришга эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Таъкидландики, Венгрияда АЭС қурилиши ҳақидаги қарор иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Зеро, атом энергияси барқарор ва рақобатбардош қийматга эга, бу эса иқтисодиётнинг узоқ муддатли ривожланишини режалаштиришга муҳим роль ўйнади.

Шу муносабат билан, Венгрия томони шуни таъкидладики, Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида ядро энергетикасини ривожлантириш борасидаги танлови ниҳоятда тўғри бўлган. 

Музокаралар якуни бўйича томонлар умуман, тинч атомдан фойдаланиш, ва хусусан Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида ўзаро келишувга эришди. 

Венгрия томони Ўзбекистон учун ажратиладиган стипендиялар доирасида атом энергетикаси бўйича мутахассисларни ўқишга юбориш ҳақидаги таклифни кўриб чиқиш фикрини илгари сурди. Бунда Будапешт техника университетидаги яхши таълим дастури ва “Пакш” АЭС да амалиётни ўтказиш имконияти қайд қилинди. 

Шунингдек минтақанинг газ бозорини ривожлантириш масалалари ва Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги келгуси режалари муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги томонидан энергетика ва нефтгаз соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, табиий газ негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Венгрия делегациясига май ойида Тошкентда анъанавий Power Uzbekistan 2020 кўргазма-конференцияси ўтказилиши ҳақида маълумот берилди ва улар энергетика соҳасидаги ушбу муҳим анжуманга таклиф қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться