Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарали ҳамкорликнинг асосий йўналишлари
2018-04-17 | Сиёсат
2018 йилнинг 16 апрель куни қуйи палата биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчилик билан ишлаш масалалари бўйича Олий комиссари Ламберто Заньер билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида меҳмонларга “2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантирининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг асосий қоидалари, мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва юртимизда истиқомат қилаётган барча миллатлар манфаатларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги хусусида маълумотлар берилди.
Бундан ташқари учрашув давомида миллий озчиликнинг ҳуқуқларини қонуний таъминлаш ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг самарали жиҳатлари алоҳида қайд этиб ўтилди.
Суҳбат сўнгида Ламберто Заньер учрашув учун миннатдорлик билдириб, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти келажакда Ўзбекистон билан барча соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси