Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди

2018-03-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Кўксарой қароргоҳида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, савдо, трансорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатларимизнинг Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясини ўтказишга оид биргаликдаги ташаббусини рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистан Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться