Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Беларусь Элчиси билан учрашув
2018-03-31 | Сиёсат
2018 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларусь Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларусь учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.
Учрашувда мамлакатимиз Элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Анвар Илёсов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги