Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Колумбия Элчиси билан учрашув
2018-04-17 | Сиёсат
2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Колумбия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Альфонсо Лопес Кабаллерони қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатларимиз бир-бирлари учун истиқболли ҳамкор эканлиги ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Анвар Илёсов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги